Қаршида енгил конструкцияли дўкон ўрнатиш учун жой олган шахс дарахтларни кесиб қурилиш қилгани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар «Чақар» МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида савдо дўкони ва ҳунармандчилик павильонлари қурилиши оқибатида мораторийга тушган кўп йиллик дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ҳазратов томонидан 2021 йил 30 апрел санасида фуқаро Б.О.га Қарши шаҳар «Чақар» МФЙ, Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасидан 18X6 ўлчамдаги 108, метр квадрат ер майдонига вақтинчалик муддатга енгил типдаги савдо павильони (савдо дўкони) ва ҳунармандчилик (этикдўзлик) павильони ўрнатиш учун MR-2 сонли рухсатнома берилган.
Фуқаро Б.О. мазкур рухсатнома талабларига зид равишда енгил типдаги павильон ўрнатиш ўрнига ўзига вақтинчалик ажратилган ҳудудда қонунларга зид равишда қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Қайд этилишича, фуқаро Б.О. қурилиш жараёнида экология ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунчилик талабларига ҳам риоя қилмаган. Хусусан, «Экологик экспертизаси тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сонли қарорларида белгиланган талабларни бузган.
Ўрнатилган тартибга кўра, фуқаро Б.О. қурилиш режалаштирилаётган ҳудудидаги дарахтларни кесиш учун ДХМга ариза билан мурожаат қилиши ва мурожаати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилиб, дарахтнинг кесиш ёки кесилмаслиги бўйича берилган хулосага қараб иш тутиши лозим эди. Аммо фуқаро бундай қилмаган ва ўзбошимчалик билан дарахтларни кесган ва қурилиш қилган.
Таъкидланишича, фуқаро Б.О. томонидан дарахтлар кесилаётгани ҳақидаги мурожаат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига жорий йил 3 август куни келиб тушган. Масъул ходимлар томонидан ҳолат бориб ўрганилганда, ҳудудда жами 5 дона дарахт ноқонуний кесилганлиги аниқланган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар 45 миллион 325 минг сўм ҳисобланган ва БҲМнинг беш баробари миқдорида жарима қўлланган.
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги дарахтлар тегишли рухсатнома олинмасдан кесиб ташланди
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
13:19 / 20.01.2025
Фарғона шаҳри марказида 11 туп дарахт рухсатсиз кесиб ташланди
07:35 / 09.01.2025
2028 йил 1 январгача ов қилишга мораторий жорий этилиши мумкин
13:21 / 16.12.2024
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди
08:32 / 28.11.2024