Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида 2021 йил олти ойда 13 мингдан ошиқ никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Самарқанд вилоятида 2021 йилнинг олти ойи мобайнида 13 316 та никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га хабар берди.
Фото: KUN.UZ
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг олти ойи мобайнида Самарқанд вилоятида Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари томонидан 13 316 та никоҳ қайд этилган. 2041 та никоҳ бекор қилинган.
Қайд этилишича, вилоятда энг юқори никоҳ коеффициенти (промилле), Пайариқда – 8,2, Каттақўрғон шаҳрида – 7,8, Жомбойда – 7,6 ва Пахтачи туманида – 7,4 пробилле кузатилган.
Энг кам никоҳ тузиш коеффициенти (промилле) Нурободда – 5,5, Самарқанд шаҳрида – 6,1, Қўшработда – 6,3 ва Тойлоқ туманида – 6,4 промилле қайд этилган.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2 041 та никоҳ ажралишлари қайд. Ушбу кўрсаткич, 1000 нафар аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коеффициенти 1,0 промиллени ташкил этган. Никоҳ бекор қилиниши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд шаҳрида қайд этилган – 459 та (1,7 промилле). Кейинги ўринларда, Паст Дарғом – 187 та (1,0 промилле), Самарқанд тумани – 183 та (1,4 промилле).
Никоҳ бекор қилиниши бўйича энг паст кўрсаткич Нуробод – 43 та, (0,6 промилле), Қўшработ – 55 та (0,8 промилле), Оқдарё туманида – 66 та (0,8 промилле). Аҳоли сонига ҳисоблаганда никоҳ бекор қилиниши бўйича кўрсаткич энг паст кўрсаткич Ургут туманида – 137 та (0,5 промилле)
Мавзуга оид
22:51 / 26.12.2025
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025