Ўзбекистон | 00:49 / 06.08.2021
10261
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳам кириш имтиҳонлари бошланди

6 август куни Андижон шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг асосий ва қўшимча ўйингоҳларида ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди.

Биринчи кунги эрталабки соат 7 ва кечки соат 19:00да ўтказилган тест синовларида 6207 нафар абитуриент қатнашди.

Абитуриентлар имтиҳонга ички ишлар, миллий гвардия ходимлари томонидан тақиқланган буюмлар мавжуд эмаслиги бўйича текширилиб, зарарсизлантириш йўлагидан ўтгач киритилди.

“Бу йил Андижон вилоятидан олий таълим муассасаларига кириш учун 55 минг 555 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Имтиҳонларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт шароитлар яратилган. Ҳар бир сменада 3330 абитуриент имтиҳон топшириши учун жой ҳозирлаганмиз.

Икки сменадаги синовлар куннинг эрта тонг ва кечки пайтдаги энг салқин вақтига белгиланган. Абитуриентларни хавфсизлик ниқоблари, ичимлик суви ва кепкаларлар билан таъминлаяпмиз”,– дейди Давлат тест марказининг Андижондаги вакили Низомиддин Тоштемиров.

Элмурод Эрматов,
Азизбек Исмоилов

Мавзуга оид