Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт ва сут қимматлашган, картошка ва тухум арзонлаган. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг 7 ойлик нархлар шарҳи эълон қилинди
Жорий йилнинг январь-июль ойларида ўртача нархларнинг ошиши мол гўшти, сут, ўсимлик ёғи, гуруч, буғдой уни ва шакар каби маҳсулотларда қайд қилинган. Ўтган даврда картошка ва тухум нархлари пасайган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) 2021 йилнинг 6 январидан 7 июлигача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлилини амалга оширди.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида республикада ўртача нархларнинг ошиши мол гўшти, сут, ўсимлик ёғи, гуруч, буғдой уни ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг барчасида қайд қилинган.
Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг катта ўсиши қуйидагилар учун қайд этилди:
- мол гўшти Хоразм (12,2 фоиз), Сурхондарё (7,9 фоиз), Фарғона (7,7 фоиз), Қашқадарё (6,9 фоиз), Самарқанд (6,5 фоиз), Тошкент (6,5 фоиз) ва Жиззах (6 фоиз) вилоятларида;
- сут Навоий (72,8 фоиз), Қашқадарё (28,3 фоиз), Тошкент (28,3 фоиз), Андижон (11 фоиз), Фарғона (10,6 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида (11,5 фоиз);
- шакар Қашқадарё (19,9 фоиз), Тошкент (19,9 фоиз), Фарғона (19,5 фоиз), Сурхондарё (19,6 фоиз), Наманган (19,2 фоиз) ва Сирдарё (18,6 фоиз) вилоятларида;
- ўсимлик ёғи Самарқанд (47,4 фоиз), Қашқадарё (42,6 фоиз), Сирдарё (40 фоиз), Жиззах (38,5 фоиз), Тошкент (38 фоиз) ва Бухоро (35,2 фоиз) вилоятларида;
- ун Жиззах, Сурхондарё (12,7 фоиз), Фарғона (12,1 фоиз), Наманган (9,4 фоиз), Хоразм (8,1 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (11 фоиз);
- гуруч Тошкент (4,8 фоиз) ва Фарғона (4,9 фоиз), Навоий (2,8 фоиз) вилоятларида.
Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда картошка ва тухум нархларининг пасайиши кузатилган.
Республика миқёсида бир килограмм картошка учун ўртача нарх июль ойи бошида 17,4 фоизга камайиб, 3 минг 280 сўмни ташкил этган. Ўртача нархлар Сурхондарё вилоятида килограммига 1 минг 900 сўмдан Тошкент вилоятида 4 минг 894 сўмгача бўлган.
Тухумнинг ўртача нархи 13,8 сўмга пасайиб, 7 июль ҳолатига кўра, ўнтаси 9 минг 740 сўмни ташкил этган. Ўртача нархлар даражаси Сурхондарё вилоятида 8 минг 772 сўмдан Тошкент шаҳрида 11 минг 446 сўмгача сотилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22 / 18.07.2025
-
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўсишни давом эттирмоқда
Ўзбекистон | 13:49
-
ЕИ Россиянинг 22 та банки ва режиссер Шахназаровга қарши санкциялар киритди
Жаҳон | 13:48
-
ЕИ РФПИ ва унинг шуъба корхоналари билан операцияларни тўлиқ тақиқлади
Жаҳон | 13:47
Мавзуга оид

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

15:34 / 19.06.2025
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин

10:37 / 16.06.2025
"Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт" - президент

17:14 / 12.06.2025