Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:58 / 06.08.2021
6999
2 дақиқада ўқилади
Олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди
Олти нафар судья ваколат муддати даврига бошқа суд судьяси ва суд раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар бермоқда.
Судьялар олий кенгаши қарори кўра:
- Ҳусниддин Камолов – ваколат муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
- Эркинжон Собиров – ваколат муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
- Шерзод Неъматов – ваколат муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;
- Ўткир Розиқов – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;
- Шавкат Нурматов – ваколат муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
- Анвар Раҳимов – ваколат муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:38 / 12.02.2026
Судья ва унинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилиши мумкин
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
08:47 / 10.12.2025