Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ғарбида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди
Туркия ғарбидаги Балиқасир шаҳри яқинида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди ва яна 18 киши жароҳат олди.
Маълум қилинишича, Балиқасир-Эдремит рейсини амалга оширган автобус соат 4.40да бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Бунинг натижасида 11 киши воқеа жойида, 3 киши эса шифохонада жон берган. 18 киши жароҳат олиб, 5та шифохонага етказилган.
Таъкидланишича, бу Туркияда охирги 2 кун ичида автобус иштирокида юз берган иккинчи йирик автоҳалокатдир. 7 августда Маниса вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 9 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026