Жаҳон | 13:12 / 09.08.2021
7587
1 дақиқада ўқилади

Эронда COVID-19’дан рекорд даражада ўлим ҳолати қайд этилди

Эронда бир кун давомида 542 киши вафот этди.

Эронда коронавирус пандемиясидан вафот этганлар сони 94 015 нафарга етди, яна 542 эронлик охирги 24 соат ичида касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда «ИРНА» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.

Бу мамлакат учун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич.

Вазирлик хабарига кўра, охирги 24 соат ичида COVID-19 билан касалланиш бўйича 39 619 та янги ҳолат аниқланган, 4 102 киши касалхонага ётқизилган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, касалланган 4 158 729 беморнинг 3 539 035 нафари тузалган ёки касалхонадан чиқарилган.

Идора хабарига кўра, COVID-19 юқтирган 6 462 нафар бемор реанимация бўлимларида ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Вазирлик, шунингдек, 12 589 587 эронлик коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганини, улардан 3 072 371 нафари иккинчи дозани ҳам олганини эълон қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид