Толиблар уч кунда олти шаҳарни эгаллашди. Афғонистон яна халқаро терроризм базасига айланадими?
Британия қуролли кучлари қўшма қўмондонлигининг собиқ раҳбари Ричард Бэрронс BBC эфирида «Толибон» Афғонистонни яна терроризмнинг халқаро базасига айлантириши мумкинлигини айтиб ўтди. Ҳаракат қўшинлари ҳужумларни давом эттирмоқда - душанба куни улар олтинчи маъмурий марказни ҳам эгаллаб олишди.

Фото: Reuters
Якшанба куни толиблар Кундуз вилояти марказини босиб олишганди. Бир неча соат вақт ўтиб Сарипул вилоятининг шу номдаги маркази ва Тоҳар вилояти маркази - Талукон бой берилди. Бу шаҳарларнинг барчаси мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумот беришича, ҳозирда сувсиз қолган Қундузда толиблар ҳукумат биноларини қамал қилишган.
Душанба куни «Толибон» ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни яна бир бор инкор этиб, Самангон вилоятининг 9 минг киши яшовчи маркази Айбак шаҳри эгаллангани ҳақида маълум қилди.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири BBC билан суҳбатда Айбакда ҳукумат аскарлари қисми «Толибон» томонига ўтиб кетгани ҳақида гапирган. Маҳаллий ҳукумат шаҳар вайрон бўлиши ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлардан сақланиш учун жангсиз таслим бўлганини айтишган. Оқсоқоллар гуруҳи «Толибон» билан музокаралар ўтказишган.
«Мен шаҳар эгалланиши арафасида уйдан чиқдим. Унгача ҳукумат вакиллари, хавфсизлик кучлари ва бошқалар бизга шунчаки хавотирланмаслик кераклигини айтишганди», дейди Айбакда яшовчилардан бири.
«Қўмондонлардан бири ёки собиқ сенатор... У аскарлар билан «Толибон» томонига ўтди, унинг қўшини шаҳар ичкарисида эди. Улар толиблар томонига ўтиб, ҳукумат ҳарбийларига қарши кураша бошлагач, барчаси ўзгарди», дейди гувоҳ.
Толибларнинг кейинги мақсади - шиалар учун муқаддас ҳисобланган Кўк масжид жойлашган Мозори-Шариф ҳамда Пули-Ҳумри бўлади. Бу шаҳарлардан бир-бирини инкор этувчи маълумотлар келмоқда. Душанба куни «Толибон» Мозори-Шариф қамали учун қўшимча кучлар йўл олгани ҳақида хабар тарқатди, аммо маҳаллий полиция буни пропаганда деб атаган. Балх вилоятидаги (Мозори-Шариф шу вилоят маркази) тожик диаспораси етакчиси, собиқ дала қўмондони Атто Муҳаммадий Нур ҳукумат кучлари «сўнгги томчи қони қолгунча» шаҳарни ҳимоя қилиши ҳақида гапирган.
Душанба куни ижтимоий тармоқда Мозори-Шариф атрофидаги ҳудудларда отишма овозлари эшитилаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Бу видеонинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаган.
Уч сценарий

Британия қуролли кучлари қўшма қўмондонлигининг собиқ раҳбари, Ғарб ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш қарори танқидчиси Ричард Бэрронс BBC эфирида воқеалар ривожининг уч сценарийси ҳақида гапирди.
«Кундузнинг эгалланиши [...] ҳукумат учун барчаси тугаганини англатмайди», дея қайд этади у.
«Мен ўйлайманки, воқеалар ривожи бўйича уч вариант бўлиши мумкин, албатта, ҳеч ким ҳеч қандай сценарий ёзгани йўқ. Биринчиси - Афғонистон парчаланади. У бутунлай бошқа давлатга айланади. Иккинчиси - даҳшатли фуқаролар уруши, абадий танглик, унда томонларнинг ҳеч бири ғалаба қозона олмайди, ҳеч бир томон курашни тўхтатишни истамайди. Бу ўн йиллар давомида ўлимлар ва азоб-уқубатларга сабаб бўлади», дейди ҳарбий.
«Учинчи вариант - биз барчамиз шунинг учун интилишимиз керак. Ҳарбий ҳаракатлар кульминациясидан кейин, яъни «Толибон» зўравонлик билан бошқа ҳеч нарсага эриша олмаслигини, ҳукумат эса йўқотганларини қайтариб ололмаслигини тушуниб етганидан кейин сиёсий музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланиши керак», деган у.
Бундай музокараларда бошқа мамлакатлар - АҚШ, Европа, Покистон, Россия ва Эрон фаол иштирок этади. Бу давлатларнинг ҳеч бирига можаро Афғонистондан ташқарига чиқиши керак эмас. Йигирма йил муқаддам, Ғарб кучлари Афғонистонга кириб келган маҳалда буткул бошқача давлат бўлган Хитой эндиги музокараларда янги сўз айтиши мумкин.
Генерал яна бир бор Афғонистондан халқаро коалиция ҳарбийлари олиб чиқилиши қарорини танқид қилиб, буни стратегик хато деб баҳолади.
«Биз Афғонистонга яна террорчи ташкилотлар қайтиши хавфи билан тўқнашмоқдамиз, бу эса Европа ва бошқа мамлакатларга зарар етказади. Ўйлайманки, бу стратегик нуқтайи назардан жуда ёмон натижа бўлади», деган у.
«Толибон» очиқчасига ўз мақсади Афғонистон иқтисодиёти, нефть ва газ савдосини назоратига олиш эканини айтмоқда.
Афғонистоннинг йирик шаҳарлари қамалга тайёрланмоқда - шаҳар деворлари ортига минглаб қочқинлар тўпланган. Хорижий элчихоналар озиқ-овқат ва сув жамғармоқда, кўплаб дипломатлар шаҳарни тарк этишмоқда.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади
Жаҳон | 21:33
-
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
Жаҳон | 21:15
-
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди
Жаҳон | 21:07
-
Қозоғистон олти ойга тухум импортини чеклади
Жаҳон | 20:57
Мавзуга оид

18:19 / 31.03.2025
Россия бош прокуратураси «Толибон» фаолиятига рухсат беришни сўради

00:00 / 31.03.2025
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

11:59 / 24.03.2025