Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бош прокуратураси «Толибон» фаолиятига рухсат беришни сўради
Ариза Олий суд томонидан 17 апрелда, ёпиқ тарзда кўриб чиқилади.
Россия бош прокуратураси Олий судга 2021 йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракатининг фаолиятини тақиқлашни тўхтатиш талаби билан мурожаат қилди. Ариза Олий суд томонидан 17 апрелда, ёпиқ тарзда кўриб чиқилади, деб хабар берди «Интерфакс».
2024 йил декабрида Давлат Думаси ташкилотларни террорчи рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Россияда террорчи деб эълон қилинган ташкилот фаолиятига қўйилган тақиқни бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг даъвосига кўра суд қарори билан бекор қилиш таклиф этилади. Суд қарор қабул қилиши учун «ташкилот терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятини тўхтатганлиги тўғрисида маълумотлар» бўлиши керак.
Россия расмийлари сўнгги йилларда «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш режалари ҳақида бир неча бор гапирган. Хусусан, 2021 йил октябрь ойида — АҚШ Афғонистонни аллақачон тарк этиб, «Толибон» мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг — Россия президенти Владимир Путин ҳаракатни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарорига яқинлашаётганини, бироқ буни биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қилиши кераклигини айтган эди.
«Толибон» террорчилар рўйхатига киритилган ва фаолияти тақиқланган бўлса-да, Россия ҳукумати у билан мунтазам алоқаларни ўрнатган.Россия, Афғонистон, Толибон
Мавзуга оид
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
11:30
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
17:54 / 10.06.2026