Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч кишини Туркияга жўнатаётган аёл Тошкент аэропортида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, тадбир давомида фуқаро Д.Х. уч нафар аёлга (1992, 1995 ва 1999 йилда туғилган) ўз ҳисобидан авиачипта сотиб олиб берган.
Қайд этилишича, Д.Х. уларни Туркия Республикаси Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга ёллаб, Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Анталия” йўналиши орқали жўнатаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилди.
Департамент маълумотига кўра, айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026