Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грециядаги ёнғинлар 65 минг гектар майдонни қамраб олди
Ёнғинлар аномал иссиқ сабабли келиб чиқди. Афина шаҳри яқинида 100дан ортиқ уй кулга айланди.
Грецияда ёнғинлар қамраб олган ҳудуд майдони 65 минг гектарга етди. Бу ҳақда «Парламентская газета» хабар бермоқда.
Ҳозирда Эвбея ороли (46 минг гектар), Аттика (8 минг) ва Лаконияда (11 минг) ёнғинлар содир бўлмоқда.
Грецияда аномал иссиқ сабабли ёнғинлар келиб чиқди. Афина шаҳри яқинида 100дан ортиқ уй кулга айланди.
Мамлакат бош вазири Кириакос Мицотакиснинг таъкидлашича, охирги кунларда Грециянинг турли бурчакларида 586 та ёнғин юз бериб, ҳукумат уларга алоқадор 10 дан ортиқ кишини ҳибсга олди.