Ўзбекистон | 12:55 / 10.08.2021
1692
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда фуқарони олийгоҳ магистратурасига киргизишини айтиб пул олган шахс ушланди
Самарқанд вилоятида фуқарони олий таълим муассасаси магистратурасига киритиш учун пул олган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қашқадарё вилоятидан рўйхатдан ўтган «Kesh turon Centr-C» МЧЖ раҳбари С.С. ушланган.
Ушбу шахс Жомбой туманида яшовчи У.Ш.ни Самарқанд ветеринария ва медицина институтининг магистратурасига ўқишга киритиб қўйиш учун 17 000 AҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:21
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024