Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанҳайдаги давлат банки бўлими собиқ директори пора олгани учун бир умрга қамалди
У пора эвазига кредит ажратиш ва қурилиш пудратларини олиб бериш билан шуғулланган.
Шанҳайдаги Савдо-саноат банки бўлими собиқ директори Гу Гомин 136 млн юан (21 млн доллар) миқдорида пора олгани учун бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Пэнпай” ахборот портали хабар берди.
Гу Гомин 2002 йилдан 2019 йилгача Савдо-саноат банкида турли масъул лавозимларда ишлаган. Маълумот берилишича, у пора эвазига кредит ажратиш ва қурилиш пудратларини олиб бериш билан шуғулланган.
Хитойда коррупцияга қарши кураш 2012 йилдан кучайди. Охирги йилларда коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида кўплаб амалдорлар панжара ортига жўнатилди.
Мавзуга оид
08:00
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
18:43 / 18.02.2026
Собиқ давлат хизматчиларининг ўзи назорат қилган хусусий секторга бориши назоратга олинади
17:11 / 18.02.2026
Alipay'да қандай рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш мумкин?
09:40 / 18.02.2026