Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
Метронинг “Буюк ипак йўли” бекатига кириш йўлагида шифт қопламасининг бир қисми қулаб тушди. Ҳеч кимга шикаст етмаган. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.
Фото: Эхо Узбекистана / Telegram
Тошкент метросининг “Буюк ипак йўли” бекатига олиб тушувчи ерости йўлакларидан бирида шифт қопламасининг бир қисми қулаб тушди, деб маълум қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.
12 август куни соат тахминан 14:30да рўй берган ҳодисада йўлак шифтига ўрнатилган композит панел (алюкобонд) ўпирилиб тушган.
Жабрланувчилар йўқлиги маълум қилинди.
“Кейинчалик маълум бўлишича, конструкциянинг бир қисми ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли қулаб тушган.
Қулаш жиддий оқибатларни келтириб чиқармаган. Бир неча дақиқа давомида ҳодиса жойи шифт бўлакларидан тозаланган”, – дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026