Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда туристлар йўқлиги сабабли диққатга сазовор масканлар ёпилмоқда
Маълумот берилишича, Таиланд туризм саноати даромадлари ўтган йили 71, 2021 йилнинг биринчи ярмида эса 74 фоизга камайган.
Талад Рот Фай Ратчада тунги бозори / Фото: Getty Images
Хорижлик туристлар йўқлиги ва даромад камайгани сабабли Таиланддаги оммабоп туристик объектлар ёпилмоқда, деб ёзади Nikkei Asia.
Хабар қилинишича, Бангкокдаги Талад Рот Фай Ратчада тунги бозори номаълум муддатга ёпилди. Бозор 1 августдан иш бошлаши лозим эди, аммо яқин истиқболда очилмаслиги маълум бўлди.
Бозор ўзининг антиквариатлари, сувенирлари, пойабзал ва электроника маҳсулотлари билан туристлар эътиборини қозонганди.
Чонбури провинциясидаги Сирача йўлбарслар ҳайвонот боғи ҳам 24 йиллик фаолиятидан сўнг ёпилди. Ҳайвонот боғи йилига 1,5 млн нафар туристни қабул қиларди.
«Хорижлик туристлар йўқлигида ишимизни давом эттира олмаймиз. Улкан хусусий ҳайвонот боғини бошқариш учун нафақат жисмоний ва ақлий куч, балки маблағ ҳам талаб қилинади», дейилади Сирача ҳайвонот боғининг Facebook’даги саҳифасида.
Маълумот берилишича, Таиланд туризм саноати даромадлари ўтган йили 71, 2021 йилнинг биринчи ярмида эса 74 фоизга камайган.
Ҳукумат октябрдан эмланган хорижлик туристларни мамлакатга киритишга қарор қилган.
Таиландда охирги ҳафтада суткасига 20 мингга яқин коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
16:37 / 17.02.2026
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
16:06 / 09.02.2026