Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё авиакомпаниялари Афғонистонни четлаб уча бошлади
Дунёнинг баъзи авиакомпаниялари Афғонистондаги кескин вазият сабабли ушбу мамлакат устидан парвозларни тўхтатишга ва ўз рейслари йўналишларини ўзгартиришга қарор қилди.
Жумладан, Британиянинг British Airways компанияси ўз учувчиларига Афғонистон устидан учмасликни буюрган.
Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси ҳам шундай қарор қилиб, Нидерландиядан Осиёга, жумладан Деҳли ва Бангкокка учувчи йўловчиларни йўналишлар ўзгаргани сабабли парвоз узоқроқ давом этишидан огоҳлантирган.
ОАВнинг таъкидлашича, кўплаб авиакомпаниялар Осиёга парвозларни амалга оширишда Афғонистон ҳудудидан фаол фойдалангани учун бошқа компаниялар ҳам шундай чекловлар қабул қилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026