Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти АҚШнинг Афғонистондан кетиши бу мамлакатда тинчлик ўрнатилишига имкон беришини айтди
Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, «Теҳрон Афғонистон учун биринчи навбатда зарур бўлган барқарорлик мустаҳкамланиши учун ҳаракат қилади».
Америка кучларининг Афғонистондан кетиши афғон ерида мустаҳкам тинчликка эришиш имконини беради. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий айтди.
«АҚШнинг ҳарбий мағлубияти ва Афғонистонни тарк этиши бу мамлакатда ҳаёт, хавфсизлик тикланиши ва мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига имкон беради», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Mehr агентлиги.
Раисийнинг сўзларига кўра, «Теҳрон Афғонистон учун биринчи навбатда зарур бўлган барқарорлик мустаҳкамланиши учун ҳаракат қилади».
15 август куни «Толибон» ҳаракати жангарилари Кобулга кирди ва ҳокимиятни эгаллади. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.
Мавзуга оид
13:06
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18 / 27.06.2026