Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда АҚШ томонидан ташкил этилган махсус бўлинма толибларга таслим бўлди
Афғонистон шарқидаги Хост вилоятининг махсус қўриқлаш бўлинмаси (Khost Protection Force - KPF) “Толибон” жангариларига таслим бўлди. Бу ҳақда афғон журналистлари маълум қилди. Таъкидланишича, KPF АҚШ томонидан ташкил этилган бўлиб, афғон ҳукумати уни назорат қилмаган.
“Бўлинма Хост, Пақтия ва Пактика вилоятларида жойлашган бўлиб, минглаб одамларни судсиз қатл этиши билан маълум бўлган”, деб таъкидланган журналистлардан бирининг хабарида.
Маълумотларга кўра, махсус бўлинманинг 6 мингга яқин жангчиси 1200та автомобилда Два Манда уезди ҳудудида толибларга таслим бўлган. Ижтимоий тармоқларда бўлинманинг таслим бўлиши видеолари эълон қилинган.
Журналистларнинг ёзишича, Хост вилояти “Толибон”га ўтганда, KPF жангчилари толиблар ўч олишидан хавотирланиб, қўшни Пақтия вилоятига қочишга уринган. Бироқ улар Два Мандада толиблар томонидан тўхтатилган.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026