Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда афғонистонлик қочқинлар норозилик намойиши ўтказди
Намойиш иштирокчилари ўзларига Қирғизистон фуқаролиги берилишини ёки Шимолий Америкага жўнатиб юборишларини сўради.
Бишкекдаги БМТ ваколатхонаси биноси олдида бир неча ўн нафар афғонистонлик қочқинлар ўзларига Қирғизистон фуқаролигини бериш ёки АҚШ ё Канадага жўнатишларини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказди.
«Биз Қирғизистонда қочқинлар мандати бўйича яшаймиз. Бу ҳужжат билан ишга жойлашиш қийин. Бизга Қирғизистон фуқаролигини беришларини ёки Канада ё Америкага жўнатишларини истаймиз», — деди намойиш иштирокчиларидан бири Али Сарвар Муҳаммад Наби.
Унинг сўзларига кўра, айрим қочқинлар Қирғизистонда 18-20 йилдан бери яшайди, лекин ҳужжат ололмайди.
«Афғонистондан кўплаб фуқароларни АҚШ ёки Канадага жўнатишаётганини эшитдик, бизни ҳам ўша ерга жўнатишларини сўраймиз», — дея талаб қилган намойиш иштирокчилари.
Улар норозилик намойишини АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси биноси олдида ҳам ўтказишларини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
21:00 / 13.01.2026