Жамият | 20:32 / 18.08.2021
2987
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги «Кобальт» «ЗИЛ» юк машинаси билан тўқнашди. Бир киши вафот этган

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Қашқадарё вилоятида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Кобальт» «ЗИЛ» юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда «Кобальт»да йўловчи сифатида кетаётган шахс вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 август куни соат 17:00 ларда, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган 1005-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1995 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги «Кобальт» машинаси билан 1992 йилда туғилган О.Ж. бошқарувида бўлган «ЗИЛ» юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Кобальт» машинаси йўловчиси, 1967 йилда туғилган У.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи М.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси огоҳлантириш чироқларини ёқмасдан иккинчи қатордан чапга қайрилган ва биринчи қатордан келаётган «Кобальт» машинасини йўлига чиқиб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид