Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиёсий партияларга оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди
Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси вақтида ташвиқот олиб бориш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, сиёсий партияларга оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди.
Бу ҳақда Республика Махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
“Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.
Ўзбекистонда сайловолди кампаниясига 23 июл куни старт берилди. Президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026