Жаҳон | 21:19 / 21.08.2021
18143
1 дақиқада ўқилади

Греция Туркия билан чегарада узунлиги 40 километрли девор қурилишини якунига етказди

Маълум қилинишича, Греция чегара қўшинлари юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган.

Фото: Reuters

Греция афғонистонлик қочқинларнинг Европага ўтишга уринишининг олдини олиш мақсадида Туркия билан чегарада узунлиги 40 километрли девор қурилишини якунига етказди. Бу ҳақда Ekathimerini нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Греция чегара қўшинлари юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган.

Афғонистондаги инқироз “мигрантлар оқими учун имконият яратди”, деди фуқаро мудофааси вазири Михалис Хрисохоидис.

Хрисохоидиснинг сўзларига кўра, деворга юқори технологияли автоматлашган электрон мониторинг тизими  ўрнатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид