Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларда қандай таълим берилиши аниқлаштирилди
Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамасининг “Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Хусусан, Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом қуйидагилар билан тўлдирилди:
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади;
ҳар бир ёш гуруҳидаги машғулотлар, ўйинларнинг ҳар йилги сони, давом этадиган даври ва изчиллиги МТТнинг ўқув режасида белгиланади;
МТТдаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қўшимча равишда тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосаси тақдим этилади;
жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар мазкур ўқув йилининг сўнггига қадар МТТда қолади.
Бундан ташқари, Низом МТТда дефектолог фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги янги боб билан тўлдирилди. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.
Шу билан бир қаторда, 12-боб “Болаларни мактабгача таълим ташкилотида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови”га ўзгартиришлар киритилди. Энди тўлов ота-оналар ва МТТ ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:14 / 04.02.2026
“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи шакллантирилади
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
13:39 / 27.01.2026
2026 йилда боғча пули оширилмади — расмий тушунтириш
21:55 / 08.01.2026