Жаҳон | 07:26 / 25.08.2021
6209
1 дақиқада ўқилади

Германия Афғонистонга 600 миллион евро ёрдам пули ажратади  

Германия Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида дарҳол 100 млн евро ва кейинроқ яна 500 млн евро ажратади. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель “Катта еттилик”нинг Афғонистон бўйича ўтган учрашуви якунига кўра маълум қилди.

 
Меркелнинг таъкидлашича, мамлакатнинг айни вақтдаги устувор вазифаси Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилиши масаласи ҳисобланади.  
 
Аввалроқ Германия эвакуация учун Кобул аэропортидан 31 августдан кейин ҳам фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум қилинганди. Бироқ “Толибон” ғарб давлатларига Афғонистондан ўз фуқароларини олиб чиқишни якунлаш учун берган охирги муддатни узайтириш ниятида эмас. Толиблар хорижий фуқаролар Афғонистондан олиб чиқилиши 31 августгача якунланишини талаб қилишмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид