Ўзбекистон | 18:19 / 25.08.2021
13400
1 дақиқада ўқилади
Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори ўзгарди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.
Туркиялик Эржан Кахя бунгача Истанбул техника университети профессори сифатида фаолият юритган. У 1980-1984 йилларда Истанбул техника университетида бакалавриатурани, 1988 йилда Нью-Йоркдаги Политехника университетида магистратурани битирган.
Тошкент архитектура-қурилиш институтига 2016 йилдан буён Равшан Рашидович Ҳакимов ректорлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
13:30 / 10.10.2024
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
10:06 / 10.10.2024