12:22 / 27.08.2021
2739

Қорақалпоғистонда вазир ўринбосари туман ҳокимига ўринбосар бўлди

Бугун Шукурулло Атаниязов Тўрткўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар жорий йилнинг март ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Шукурулло Атаниязов билан бирга 2021 йилнинг март ойида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазирига Қаллибек Бекбергенов ва Арисланбек Аллияровлар ҳам ўринбосар қилиб тайинланганди.

Шунингдек, Шукурулло Атаниязовгача Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида Валижан Ниязимбетов фаолият олиб бораётганди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда бундан олдинги тайинлов Туризм ва спорт бош бошқармасида амалга оширилди. Байрам Кукеев бошқармаси бошлиғига ўринбосар этиб тайинланганди.

Top