Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат судьяликка тайинловлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган қонунни маъқуллади
Сенатнинг 18-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Суд тизимини либераллаштириш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган мазкур қонунда қуйидаги асосий ўзгартиш ва қўшимчалар назарда тутилмоқда:
бўш судьялик лавозимларига номзодларнинг танлов жараёнларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёритиб бориш;
судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари ваколатларини кенгайтириш.
Маълумот учун, президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сон фармонида ҳам суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб берилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026