Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 нафар дипломатга фавқулодда ва мухтор элчи олий дипломатик мартабаси берилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида президент фармонларига мувофиқ 6 нафар дипломатга фавқулодда ва мухтор элчи олий дипломатик мартабаси берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, қуйидаги хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига фавқулодда ва мухтор элчи олий дипломатик мартабаси берилди:
- Хитой Халқ Республикасидаги элчи Бахтиёр Одилович Саидов;
- Туркия Республикасидаги элчи Алишер Анварович Аъзамхўжаев;
- Америка Қўшма Штатларидаги элчи Жавлон Абдужалолович Ваҳобов;
- Россия Федерациясидаги элчи Ботиржон Зокирович Асадов;
- Корея Республикасидаги элчи Виталий Васильевич Фен;
- Кувайт Давлатидаги элчи Баҳром Жўрабоевич Аълоев.
«Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, Фавқулодда ва Мухтор Элчи унвони элчилар учун бериладиган энг юқори дипломатик мартаба ҳисобланади.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Фавқулодда ва Мухтор Вакил каби мартабалар бир умрга, президент фармони асосида берилади.
Мавзуга оид
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025
Президент 7 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
09:43 / 27.11.2025