Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар иштирокида аудит ўтказиш тизими жорий этилади
“Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2022 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:
- молиявий аудит;
- мувофиқлик аудити;
- самарадорлик аудити.
2021 йил 1 октябрдан Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчиликка ўз ҳисоботларни эълон қилиб боради.
2022 йил 1 январдан молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади (камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно).
2022 йил 1 январгача “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилади. Унга кўра:
- бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинади;
- ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;
- “Давлат аудити” дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.
2022 йилдан Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказиш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025