Ўзбекистон | 22:44 / 31.08.2021
11338
2 дақиқада ўқилади

Президент: “Кўп йиллардан буён жиддий муаммо бўлиб келган мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди”

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрам тантанасидаги нутқида мамлакатдаги демократик янгиланишлар ҳақида тўхталди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

“Демократиянинг асосий талаби бўлган инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, сўз ва виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Республикамизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди. Кўп йиллардан буён жиддий муаммо бўлиб келган мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролик масаласи бўйича чақириғига жавобан 2020 йилнинг ўзида 50 мингдан ортиқ юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Маълумки, мустақил ва куч́ли суд ҳокимияти инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийлиќни қарор топтиришнинг асосий шартидир.

Бу йўналишдаги устувор вазифаларѓа доир 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ҳозирги вақтда улар асосида жиддий амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ана шундай хайрли ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида мен куни кеча Мустақиллик байрами муносабати билан яна бир муҳим фармонга имзо чекдим.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмиш́ига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахс афв этилиб, ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтиш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланди.

Бу эса ушбу йўналишдаги ислоҳотларимиз халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганининг яққол тасдиғидир”, – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид