Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Италия Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорлик қилади – ТИВ
Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашув ўтказди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, музокараларда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муҳокама қилинган. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Италия – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан ҳам фикр алмашилган.


Шунингдек, Италия томони Афғонистондаги Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил этишда кўрсатилган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Италия ушбу йўналишдаги алоқаларини, жумладан Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026