Жамият | 22:05 / 04.09.2021
2960
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчилардан бирининг отаси вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Исузу» ва «Ласетти» ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Ласетти»да йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг отаси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 3 сентябрь куни республика аҳамиятига эга бўлган 4Р100 Мангузар-Денов автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтган 131-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Денов-Бойсун йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Ласетти» машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган «Исузу» юк машинасининг йўлига чиқиб кетган. Ўша пайтда «Исузу» юк машинаси кўприкка яқинлашиб қолгани сабабли унинг ҳайдовчиси машинани четга олиш имкониятини топа олмаган. Натижада, «Исузу» ва «Ласетти» ўзаро тўқнашган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Ласетти» машинасида йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг отаси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда, мазкур йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлган ҳудудда ва кўприкда йўл белгилари ҳам талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Мавзуга оид