Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙҲХБ ходимлари формасида видео олиб TikTok’ка жойлаган шахслар жаримага тортилди
Қашқадарё вилоятида ЙҲХБ ходимлари формасини кийиб видео олган ва уни TikТok’ка жойлаган қиз ва йигитлар жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш., Х.Х. қонун билан қўриқланадиган давлат органлари вакилларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеолавҳалар тайёрлаб, TikТok’ка жойлаштирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу иккита видеолавҳа Қарши шаҳар ИИБ томонидан ўрганилган ва мазкур иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига кўриб чиқиш учун юборилган.
Суд ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқ фаоллари содир этган ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланган.
Қайд этилишича, судья томонидан ЙҲХБ ходими формасида бўлган қиз Э.Д.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, ҳайдовчи ва ЙҲХБ инспектори вазифаси бажарган йигитлар Я.Ш., Х.Х.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
18:59 / 09.05.2026
Тошкентда ўйинчоқ машинада автомобил йўлида ҳаракатланган боланинг отаси жавобгарликка тортилди
11:40 / 04.05.2026
Ўзбекистонда автомобилни қандай расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин?
13:55 / 01.03.2026
Эко-стикерни қандай олиш мумкин?
10:18 / 19.01.2026