Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик учувчи дунёда биринчи бўлиб автомобил туннелидан учиб ўтди
Италиялик учувчи Дарио Коста дунёда биринчи бўлиб иккита автомобил туннели орқали учиб ўтди. Бу ҳақда ушбу трюкка ҳомийлик қилган Red Bull компанияси маълум қилди.
Фото: Red Bull
“Дарио Коста иккита туннел орқали самолётда учиб ўтган биринчи инсон бўлди. Гапиришга тил ожиз”, деб маълум қилинган компания хабарида.
Коста рекорд парвозини Истанбулдаги Чаталжа қўш туннелида бир моторли Zivko Edge 540 самолётида амалга оширган. Иккита туннел орқали учиб ўтишга 43,5 сония вақт кетган. Бунда самолётнинг максимал тезлиги 245 км/соатга етган.
“Дастлаб ҳаммаси тез юз бераётгандек туюлди. Бироқ биринчи туннелдан чиққанимдан кейин самолёт шамол сабабли ўнгга кета бошлади ва шу лаҳзада миямда барчаси секинлашди. Самолётни иккинчи туннелга киритиш учун уни тўғри йўналишга қайтаришга эътиборни қаратдим. Шундан кейин миямда барчаси яна тезлашиб кетди”, деб журналистлар билан бўлишган ўз таассуротлари билан учувчи.
Коста ушбу парвози давомида бир нечта рекорд ўрнатди: самолётда туннел орқали амалга оширилган илк парвоз, самолётда учиб ўтилган энг узун туннел (1610 метр), иккита туннел орқали амалга оширилган биринчи парвоз.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026