Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Туркия ҳарбийларининг ўқув машғулотлари бошланди
Машғулотлардан асосий мақсад ҳарбийларнинг жанговар операция ўтказишда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришдан иборат. Бунда замонавий техника ва бошқа ҳарбий воситалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тоғли Қорабоғда, Озарбойжоннинг Лочин тумани ҳудудида Озарбойжон-Туркия ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабар берди.
Машғулотлар икки давлат ўртасида тузилган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ўтказилмоқда.
Хабарда айтилишича, машғулотлардан асосий мақсад ҳарбийларнинг жанговар операция ўтказишда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришдан иборат. Бунда замонавий техника ва бошқа ҳарбий воситалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Июн охирларида Озарбойжон ва Туркия қуролли кучлари Нахичеван мухтор республикасида махсус-тактик ҳарбий машғулотлар ўтказганди.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026