Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг янги ҳукумати инаугурацияси 11 сентябрда бўлиб ўтади – ОАВ
Афғонистоннинг толиблар томонидан шакллантирилган янги ҳукумати инаугурацияси маросими 11 сентябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Толибон”даги манбага таяниб РИА “Новости” хабар берди.
Аввалроқ толиблар Афғонистоннинг ўтиш ҳукумати таркибини эълон қилганди. Унга кўра, Афғонистон бош вазири этиб Муҳаммад Ҳасан Охунд тайинланди.
Маълумотларга кўра, ҳукуматнинг инаугурацияси маросимида қатнашиш учун Туркия, Хитой, Эрон, Покистон, Қатар ва Россия вакиллари таклиф этилган.
Таъкидланишича, янги ҳукуматда бош вазир биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган Мулла Абдулғани Биродар 8 сентябрда Қатарга йўл олган ва у ердан яна бошқа давлатларга инаугурация маросимига таклифнома жўнатади.
Эътиборлиси, Афғонистоннинг янги ҳукумати инаугурацияси АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактларнинг 20 йиллиги куни ўтказилади.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026