Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида онасининг пулини ўғирлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Қарши шаҳрида онасининг пулини ўғирлаган йигитга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 21 август куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга шаҳарнинг «Кат» МФЙда яшовчи аёл С.Н. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида ўғли Ш.Ў. бозордаги ўзига тегишли савдо дўконининг кириш эшигини бузиб, 3 миллион сўм миқдоридаги пулни ўғирлаб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, 4-сонли ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Ш.Ў.дан 1,5 миллион сўм пул тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Ш.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
18:16 / 08.04.2026
Санжар Каримов иши судга чиқди
08:56 / 30.03.2026