Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” аёлларнинг спорт билан шуғулланишини тақиқлади
Аҳмадулла Восиқ ислом динида аёлларга фақат зарурат юзасидангина кўчага чиқишга рухсат этилгани, спорт эса зарурат эмаслигини айтди.
Афғонистонлик аёллар спорт билан шуғулланмайди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг маданият бўйича комиссияси раҳбари ўринбосари Аҳмадулла Восиқ Австралиянинг SBS News телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Аёллар крикет ўйнаши мумкин деб ўйламайман, чунки уларга крикет ўйнаш муҳиммас. Крикетда уларнинг юзлари ва таналари ёпиқ ҳолда бўлмайдиган вазиятлар бўлиши мумкин. Исломда аёлларнинг бундай ҳолатда кўринишларига рухсат берилмайди. Масс-медиа даврида фото ва видеолар чиқади ва одамлар уларни томоша қилади. Ислом ва ислом амирлиги аёлларга крикет ўйнаш ёки уларнинг юзлари ва баданлари кўринадиган ҳар қандай спорт билан шуғулланишига рухсат бермайди”, – деди Восиқ.
У шунингдек, ислом динида аёлларга фақат зарурат юзасидангина кўчага чиқишга рухсат этилгани, спорт эса зарурат эмаслигини айтди.
Қайд этилишича, толибларнинг бундай позицияси крикет бўйича Афғонистон ва Австралия эркаклар миллий жамоалари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни йўққа чиқариши мумкин. Халқаро крикет кенгаши қоидаларига кўра, кенгашнинг барча аъзолари эркаклар ва аёллар терма жамоаларига эга бўлиши шарт.
Восиқ “Толибон” бу масалада ҳеч қандай муросага бормаслигини ва ҳар қандай ҳолатда ҳам “исломий қадриятлардан чекинмаслигини” таъкидлади.
Афғонистонда крикет энг оммавий спорт тури ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026