Жамият | 19:40 / 09.09.2021
2377
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида август ойида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 та ҳолат фош этилди

Самарқанд вилоятида август ойида 12 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилган. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» филиалнинг юридик шахсларга табиий газ етказиб беришни назорат қилиш бўлими, Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими ҳамда «Ҳудудгаз метрология» вилоят бўлимлари ҳамкорликда якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан газ ўғирликларини аниқлаш бўйича доимий назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2021 йил август ойида турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар томонидан шартнома шартларига амал қилмай, газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 12 та ҳолат аниқланиб, тармоқдан узилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган материаллар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

Қайд этилишича, ноқонуний уланишлар натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 2 миллиард 825 миллион сўмни ташкил этган. Таъкидланишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ тахминан 24 мингта хонадоннинг 6 ойлик газ истеъмолини ташкил қилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид