Ўзбекистон | 09:54 / 11.09.2021
1888
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўтказилган рейдларда 1 450 та йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган рейдлар давомида 1 450 та йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида йўлларда ҳаракатланиш давомида қоидаларни бузаётган ҳайдовчилар ҳам аниқланиб, уларга чора кўрилмоқда.

Жумладан:

  • 1 450 нафар ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани (382 та қўпол қоидабузарлик) аниқланиб, 281 та транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган;
  • Маст ҳолда машина бошқариш – 26 та;
  • Қизил чироққа бўйсунмаслик – 208 та;
  • Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини бажармаслик – 20 та;
  • Транспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқариш – 156 та;
  • Транспорт воситаларининг 39 тасида совуқ қурол борлиги аниқланган;
  • Битта ҳолатда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланган;
  • 4 та қидирувдаги транспорт воситалари ва 1 нафар қидирувдаги шахс ушланган.

Бундан ташқари, 4 та таълим муассасаси ҳудудидан ўтган йўллар замонавий йўл белгилари билан жиҳозланиб, ўқувчилар хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилган. Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи битта ноқонуний автотураргоҳ аниқланиб, бартараф этилган.

Қайд этилишича, вилоят ИИВ ЙҲХБга Ички ишлар вазирлиги ҳисобидан йўлларда ҳаракатланиш давомида қоидабузарликларни назорат қилиш бўйича мобил радар комплекслари ўрнатилган 5 та «Nexia-3» ва 16 та «Алкотестер» воситалари берилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид