Жаҳон | 23:04 / 13.09.2021
11645
1 дақиқада ўқилади

Украинада афғон қочқинларини турмаларда жойлаштириш режалаштирилмоқда 

Фото: EPA

Украина ҳукумати мамлакат қабул қилган афғон қочқинларини турмаларда жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина Адлия вазирлигига таяниб Apnews нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, қочқинларни турмаларда жойлаштириш ғоясини Ички ишлар вазирлиги билдирган. Бу мақсадда Ирпен ва Буча шаҳарларидаги иккита турма таклиф этилган, бироқ кейинроқ улар фойдаланиш учун яроқсизлиги аниқланган.    

Шу сабабли Адлия вазирлигида афғонларни жойлаштириш учун бошқа 3 та турмани кўриб чиқиш таклиф этилган.

Таъкидланишича, ушбу масала бўйича қарорни Украина Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.

Аввалроқ Украина миграция хизмати Афғонистоннинг Украинага эвакуация қилинган 370 фуқароси мамлакатда бошпана берилишини сўраганини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид