Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди
“Ўзсувтаъминот” жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига фавқулодда вужудга келган носозликлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида ичимлик суви таъминотининг вақтинчалик режали тўхтатилиши юзасидан сувсиз қоладиган манзиллар рўйхатини эълон қилди.
Улар:
- Чилонзор тумани, Қизилшарқ мавзесида д-400 мм янги қувурни мавжуд тармоққа улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 та 9 қаватли уй ва 1 та мактаб;
- Олмазор туманида диаметри 600 мм бўлган тармоқда юзага келган носозлик сабабли, Беруний, М.Ғолиб, Қамарнисо маҳаллалари ҳудудида 400 та ерли хонадон ва 8 та 5-қаватли уйлар ҳамда И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва 10 та корхона;
- Миробод тумани, Эски Отчопар ҳудудида д-900 мм тармоқдаги носозлик сабаб тармоқ ёпилди. Натижада 12 та 2 қаватли, 20 та ерли хонадон ва 10 та корхона сувсиз.
Билдирилишича, сувсиз қолган барча ҳудудлар махсус техника ёрдамида сув билан таъминланган.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: Марказий диспетчерлик хизмати – (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08; “Ўзсувтаъминот” ягона қисқа рақами – 1255, Чилонзор тумани диспетчерлик хизмати рақами - (71) 277-98-71; Олмазор тумани диспетчерлик хизмати рақами - (71) 246-99-57; Миробод тумани диспетчерлик хизмати рақами - 71-290-04-91.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
07:39 / 01.04.2026