Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: Ўзбекистон президенти сайлови мамлакатдаги ислоҳотлар референдумига айланади
Ўзбекистон президенти сайлови ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар референдумига айланади. Санкт-Петербург давлат университети Халқаро муносабатлар факультети профессори Станислав Ткаченко шундай фикр билдирди.
«Октябр ойида бўлиб ўтадиган президент сайловлари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос референдумига айланиши кўриниб турибди. Чунки ислоҳотларнинг кўлами ниҳоятда катта», деди Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар дипломатияси магистрлик дастури раҳбари Тошкентдаги конференцияда.
20 сентябр куни Тошкент шаҳрида «Валдай» муҳокамалар клубининг “Ўзаро муносабатларнинг янги тарихий босқичида ривожланиш ва хавфсизлик муаммолари олдида турган Россия ва Ўзбекистон” деб номланган конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир «Валдай» клуби Ўзбекистонда ўтказаётган иккинчи конференция бўлиб, 2019 йил ноябрида Самарқандда клубнинг Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтганди.
Бир кунга мўлжалланган конференцияда икки мамлакатдан 30 нафарга яқин эксперт иштирок этмоқда. Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқлик ҳамда Aфғонистондаги вазият борасида фикр алмашишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистонда президентлик сайловларига расман старт берилганди.
Сайлов жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Президентлик учун кураш Aлишер Қодиров (Миллий тикланиш партиясидан), Нарзулло Обломуродов (Экологик партиядан), Мақсуда Ворисова (Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан), Баҳром Aбдухалимов (“Aдолат” партиясидан) ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП партиясидан) ўртасида кечади. Бугундан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди.
Мавзуга оид
09:50 / 19.01.2026
Португалияда президент сайлови натижасини иккинчи тур ҳал қилади
23:25 / 20.09.2024
АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
23:38 / 02.08.2024
Ҳаррис президентликка номзод сифатида кўрсатилиши учун етарли овоз тўплади
19:01 / 03.06.2024