Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Starlink интернет сервиси октябрдан ишга тушишини маълум қилди
Ҳозирда Starlink Шимолий Америка, Европанинг бир қисми, Янги Зеландия ва Чили аҳолисига хизмат кўрсатади.
Фото: SpaceX
SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск Starlink сунъий йўлдош интернет сервиси октябрда расман ишга тушишини эълон қилди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.
Тахминларга кўра, келаси ойдан сервис бета-синов босқичидан чиқарилади.
Engadget нашрининг ёзишича, ҳозирда Starlink Шимолий Америка, Европанинг бир қисми, Янги Зеландия ва Чили аҳолисига хизмат кўрсатади.
Яқин вақт ичида сервисдан Мексика ва Японияда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Starlink сунъий йўлдош интернети тўлақонли ишлаши учун ер яқинидаги орбитага 12 мингта сунъий йўлдошни жойлаштириш кўзда тутилган. Бу тахминан 10 миллиард долларга тушади.
Мавзуга оид
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:57 / 15.02.2026
Фронтдаги вазият: Украина Запорижжя областида қарши ҳужумга ўтди
18:01 / 10.02.2026
Қозоғистон Starlink сунъий йўлдош интернетини қўшни давлатлар билан баҳам кўрмоқчи
15:07 / 09.02.2026