Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда сўнгги икки йилда ҳокимиятлар 164 та рақобатга зид ҳуқуқий ҳужжат қабул қилгани маълум қилинди
Қашқадарёда сўнгги икки йилда ҳокимиятлар 164 та рақобатга зид ҳуқуқий ҳужжат қабул қилган ва ҳаракатлар амалга оширган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 сентябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитасида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси ўтказилган. Унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг Қашқадарё вилоятида рақобат муҳити ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг мавжуд захиралари ҳамда истеъмолчилар учун танлов имкониятларини ошириш дастурининг ишлаб чиқилиши бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари юзасидан ахбороти эшитилган.
Йиғилишда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ижобий ишлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар ва содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳам айтиб ўтилган. Шунингдек, вилоятда Давлат харидлари доирасидаги савдоларда рақобатни чекловчи омиллар сақланиб қолаётгани айтиб ўтилган.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида танлов (тендер) савдоларида 486 та ҳолатда «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилган. Шунингдек, 2019-2021 йилларда табиий монополия субъектлари ўз мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда 669 нафар тадбиркорнинг 90,2 миллиард сўмлик манфаатларини чеклашга йўл қўйган.
Бундан ташқари, охирги икки йилда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 164 та рақобатга зид ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган ва ҳаракатлар амалга оширилган. Жумладан, Нишон тумани ҳокимлиги томонидан 31 та, Деҳқонободда 29 та, Касбида 22 та, Ғузорда 17 та, Китобда 13 та, Яккабоғда 11 та ҳолатда ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва маданият бошқармалари томонидан жами 10 та ҳолатда рақобатга зид қарорлар қабул қилинган.
Мажлисда айтилишича, Қашқадарёда бугунги кунда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган бир қанча соҳаларда тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи фақатгина давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарга берилган.
Мажлисда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг вилоятда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларни назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026