Трамп жияни ва The New York Times газетасини судга берди
Собиқ президент газета ва жиянини Трампнинг яширин даромадлари ва тўламаган солиқлари ҳақида мақола тайёрлаш учун унинг декларациясини олиш мақсадида ўзаро тил бириктирганликда айбламоқда. Ушбу мақола 2019 йилда Пулитцер мукофотини қўлга киритганди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп The New York Times газетасини, нашрнинг уч журналисти ва жияни Мэри Трампни судга берди. Бу ҳақда NBC News хабар қилди. Хабарда айтилишича, у 100 млн доллар товон пул талаб қилмоқда.
Собиқ президент газета ва жиянини Трампнинг яширин даромадлари ва тўламаган солиқлари ҳақида мақола тайёрлаш учун унинг декларациясини олиш мақсадида ўзаро тил бириктирганликда айбламоқда. Ушбу мақола 2019 йилда Пулитцер мукофотини қўлга киритганди.
Трамп шунингдек, Мэри Трампни унинг оиласига оид молиявий маълумотларни чоп этишни тақиқловчи шартномани бузганликда айблаган. Собиқ президентнинг фикрича, журналистлар «унинг жиянини тинмай таъқиб қилган» ва уни ҳужжатларни беришга кўндирган.
Даъво Датчесс округидаги Нью-Йорк штати судига киритилган. Худди мана шу судда Трампнинг укаси Роберт Мэри Трампнинг китоби чоп этилишига қарши ишда ютқазганди, дея қайд этади NBC News.
Мэри Трамп Доналд Трампнинг декларацияларини газетага тақдим этгани тўғрисида унинг ўзи ёзган китобида маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
13:26 / 12.10.2024
7,5 йил қамоқ ва давлат фойдасига 56 млрд сўм – Қорақалпоғистонда ноқонуний лотерея ўтказган шахсларга ҳукм ўқилди
09:30 / 09.10.2024
Журналист Вудворд: Трамп Путин билан яширинча алоқада бўлган
19:28 / 08.10.2024