Ўзбекистон | 18:37 / 24.09.2021
43426
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Чирчиқдаги ҳарбий полигонда снаряд портлаши оқибатида вафот этди

Наманганлик 21 ёшли йигит Чирчиқдаги ҳарбий полигонда снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетгани» ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўқув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналарнинг фарзанди - Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси Р.Баратов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбайи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид