Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул тез орада сувсиз қолиши мумкинлиги маълум қилинди
Таъкидланишича, бир неча йиллардан бери давом этаётган қуролли низолар, иқлим ўзгариши ва сув таъминоти тизимининг ёмон бошқарилиши ушбу вазиятга олиб келган.
Афғонистон пойтахти Кобул яқин вақт ичида сувсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар мэри Ҳамдулла Нўъмоний маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бир неча йиллардан бери давом этаётган қуролли низолар, иқлим ўзгариши ва сув таъминоти тизимининг ёмон бошқарилиши ушбу вазиятга олиб келган.
"Сув танқислиги кундан кунга кучаймоқда. Шаҳар бугун-эрта сувсиз қолишидан хавотирдамиз", — деди Нўъмоний.
Нўъмонийнинг айтишича, ҳукумат инқирозни бартараф этиш учун сув етказиб берувчи компаниялар билан музокаралар ўтказмоқчи.
Жаҳон озиқ-овқат дастурининг билдиришича, агарда Афғонистон ҳукумати сув таъминоти муаммоси билан жиддий шуғулланмаса, мамлакатни оммавий очарчилик кутади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026