Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул университетининг янги ректори аёлларнинг ушбу таълим даргоҳида ўқишини тақиқлади
Аввалроқ янги ҳукумат аёл-қизлар эркак талабалардан алоҳида ва исломий кийинган ҳолда олий ўқув юртларида ўқиши мумкинлигини билдирганди.
Кобул университетининг янги ректори Муҳаммад Ашраф Ғайрат “ҳақиқий исломий тартиб ўрнатилмагунича”, аёлларнинг ушбу таълим муассасасида ўқишини тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Барча учун ҳақиқий исломий муҳит таъминланмагунига қадар аёлларга университетда ўқиш ёки ишлашга рухсат берилмайди”, – дея Ғайратнинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Аввалроқ янги ҳукумат аёл-қизлар эркак талабалардан алоҳида ва исломий кийинган ҳолда олий ўқув юртларида ўқиши мумкинлигини билдирганди.
Муҳаммад Ашраф Ғайрат 22 сентябр куни профессор Муҳаммад Усмон Бобурий ўрнига университет ректори этиб тайинланди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
11:21 / 13.03.2026