Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аmazon янги роботни сотувга чиқарди. Уни уйда қолдириб, ишга хотиржам жўнаш мумкин
Компания тақдим қилган робот енгил уй ишларини бажаришда хонадон эгасига кўмаклашади. Робот уйдаги газ, электр ускуналарни назорат қилиб, қўриқчи вазифасини ҳам бажаради.
Фото: Amazon
Амазон компанияси яқинда ўзининг янги роботини оммага тақдим қилди. Робот «Астро» деб номланади. У енгил уй ишларини бажаришда, идишларни бир жойдан бошқасига кўчиришда кўмаклашади.
«Астро»нинг бўйи 60 сантиметр атрофида, оғирлиги 9 килограммга етади. У тўлиқ зарядланиши учун 45 дақиқа талаб қилинади.
Хонадон эгаси «Астрo»ни уйда қолдириб, хотиржам ишга жўнаши мумкин. Сабаби робот уйдаги газ, электр билан боғлиқ ускунларни ҳам назорат қила олади. Борди-ю уйда улар билан муаммо пайдо бўлса, уй эгасини огоҳлантиради.
Бундан ташқари, «Астрo» уйни қўриқлаш вазифасини ҳам бажара олади. Хонадонга кимдир келса ёки киришга уринса, хўжайинига сигнал юборади. Астронинг тепа қисмига ўрнатилган монитор уй эгасига уйини видео орқали жонли назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, роботга керакли қайдларни киритиб, уларни эслатиб туриш буйруғини ҳам берса бўлади.
«Астрo» монитори орқали яқинлар билан видеоалоқага чиқиш, кўрсатув ёки филмлар томоша қилиш мумкин. Робот сoтувга чиқарилган. Нархи – 999 доллар.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026